Икки журналист Беларусдаги “Нафақахўрлар маршида” ҳибсга олинди

World

image

Польшанинг “Белсат” телеканалининг икки журналисти Минскда ўтказилаётган “Нафақахўрлар марши” номли рухсат берилмаган митингда ҳибсга олинган. Бу ҳақда телеканалнинг Telegram канали хабар бермоқда.

“Белсат” журналисти Любовь Лунева ва оператор Иван Куракевич нафақахўрлар маршида ҳибсга олинган”, дейилади “Белсат” Telegram каналидаги хабарда.

Кейинчалик, телеканал ўз ходимларининг Минск полиция бўлимларидан бирида эканини аниқлаган. Маълум бўлишича, улар Окрестин кўчасидаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида рўйхатга олинган.

Аввалроқ мухолифат Telegram каналлари “нафақахўрлар марши”нинг потенциал иштирокчиларини Минскдаги Якуб Колас майдонига йиғилишга ва у ердан марказий хиёбон – Мустақиллик шоҳкўчаси бўйлаб юришга чақирган эди. Белгиланган вақтга қадар бир неча ўнлаб одамлар майдонга йиғилди, аммо Беларусь хавфсизлик кучлари уларнинг майдондан чиқиш йўлларини тўсиб қўйди. 

Эслатиб ўтамиз, Минскда 16 ноябрдан бери “Нафақахўрлар юриши” деб номланган норозилик намойиши анъанавий равишда ҳар душанба куни Минскнинг марказий Мустақиллик хиёбони бўйлаб ўтказиб келинмоқда.


Rate Count

31

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic