Икки ўқувчи мактаб ва техникумни портлатмоқчи бўлди
World
−
03 September 2019 7924 1 minute
Россияинг Кушва шаҳрида икки нафар 16 ёшли болалар Бесландаги фожиа юз берган куни маҳаллий мактаб ва техникумда теракт режалаштирди. Ўқувчилар ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Комсомольская правда” хабар берди.
Маълумотларга кўра, ўсмирлар экстремистик гуруҳга аъзо бўлган ва интернет орқали портловчи ускуна сотиб олишга уринган. Улар 1+сонли мактабни ва Баранчин электромеханика техникумини портлатмоқчи бўлишган.
Федерал хавфсизлик хизмати ва Россия Тергов қўмитасининг Свердлов вилояти бўйича бошқармаси ҳолатга изоҳ бермаган.
Маълумот учун, 2004 йил 1 сентябрь куни Бесландаги мактабда теракт юз берган. Натижада 334 киши ҳалок бўлган, жумладан 186 нафар болалар.
Live
All