Икки кишини пичоқлаган наманганлик “разборшик” 20 йилга қамалди

Local

image

2018 йилнинг 27 октябрида Наманган шаҳрининг “Гўзал” даҳасида жойлашган “Барлос” кафеси яқинида мудҳиш қотиллик жинояти содир этилганди.

Шу куни маҳаллий “разборшик” сифатида танилган 24 ёшли Н. К. қаҳвахонада икки йигит билан можарога боради ва ташқарига чиққанда улардан бирининг юрагига пичоқ уради. Натижада “Оромгоҳ” даҳасида яшаб келган 21 ёшли Ж. Ж воқеа жойида ҳалок бўлади. Унинг шериги эса қорнидан яраланади.

Тезкор равишда қўлга олинган қотил устидан қўзғатилган жиноят иши яқинда охирига етказилди. У жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “л” банди, 25, 97-моддаси 2-қисми “а, л” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд ҳукмига кўра, энди Н.К.умрининг 20 йилини қаттиқ тартибли колонияда ўтказади.


Author

Tags

Rate Count

67

Rating

3

Rate this article

Share with your friends