ИИВда бош бошқарма бошлиғи ўзгарди
Local
−
12 July 2019 7197 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий аппарати ва ҳудудий тизимларида навбатдаги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда Вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:
Полковник Рустам Абдумажитович Тошпўлатов – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига;
Подполковник Элдор Маҳмудович Алкаров – Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига;
Подполковник Олим Мардонович Файзиев – Бухоро вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига.
Live
All