ИИО ходимларига бўйсунмаган роликчи 10 суткага қамалди (видео)

Crime

image

Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ролик учиш қоидаларини бузган ва ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган бир гуруҳ ёшларга нисбатан суд қарорлари чиқарилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёшларнинг ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатаётгани акс этгани кенг муҳокама қилинди. Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 16 август куни соат тахминан 21:00 ларда содир бўлган. Бир гуруҳ ёшлар марказ ҳудудида, фуқаролар гавжум жойда ролик учмоқчи бўлган. Ҳодиса жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари уларни бу ерда ролик учмаслик ҳақида огоҳлантирган.

Бироқ ёшлар ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмаган. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Олмазор тумани жиноят ишлари бўйича судига тақдим этилган. Суд қарорларига кўра, Ю., С. ва А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Уларга нисбатан турли жазолар тайинланган. Жумладан, Ю. ва С. га жарима жазоси берилган бўлса, А. га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Ҳодисадан сўнг ёшлар қилган ишидан пушаймон эканини билдириб, халқдан узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳлоқсиз видеолар олиб, уни Instagram орқали тарқатган шахслар 10 суткага қамалгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends