Ичиб олиб, одамларни ҳақорат қилган ИИВ ходими ҳайдалди

Local

image

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходими маст ҳолатда кўчада юриш қоидаларини бузгани ва одамларни ҳақоратлагани ҳақида хабар ҳамда видео тарқалди.

Ички ишлар вазирлиги ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан расмий муносабат билдирди.

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходими А.А. хизмат кийимида маст ҳолда жамоат тартиби ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини қўпол равишда бузиб, ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, ходимларга нисбатан фуқаролар томонидан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлганлиги учун ички ишлар органларидан бўшатилган.


Tags

IIV

Rate Count

522

Rating

3

Rate this article

Share with your friends