Гўзаллик салонига кетиб, қайтмаган қиз топилди

Local

image

Аввалроқ, Тошкентда яшовчи 26 ёшли қиз уйидан гўзаллик салонига чиқиб кетиб, қайтмагани ва қидирувга берилгани хабар қилинганди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси қидирувга берилган 26 ёшли Искандарова Меҳрибону Тўхтасин қизи топилганини маълум қилди.

“Яқинда қидируви эълон қилинган Искандарова Мехрибону Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан топилди. Унинг аҳволи яхши, ҳавотирга ўрин йўқ”, дейилган бошқарма хабарида.

ИИББ қизнинг қаредан топилгани ва қаерда бўлгани ҳақида маълумот бермаган.


Tags

Rate Count

4720

Rating

3

Rate this article

Share with your friends