Google’нинг украин тилидаги сўровларга жавоби эътирозларга сабаб бўлди

World

−

image

Google қидирув тизими украин тилидаги сўровларга рус тилидаги натижаларни тақдим этгани юзасидан компанияга расмий мурожаат йўлланди. Бу ҳақда “Censor.NET” нашри хабар берди.

Мурожаатга украиналик ҳарбийлар ва уруш фахрийларининг шикоятлари сабаб бўлган. Уларнинг айтишича, Google’га украин тилида сўров киритилганда, қидирув тизими фойдаланувчининг географик жойлашувини ҳисобга олиб, рус тилидаги натижаларни кўрсатган.

“Ҳарбий хизматчилар рақамли муҳитда тилнинг қўлланилиши билан боғлиқ долзарб масалани кўтаришди. Масалан, қидирув тизими украин тилидаги сўровга фақат фойдаланувчининг географик жойлашуви сабабли рус тилидаги натижаларни тақдим этмоқда. Қидирув натижаларини шакллантириш алгоритмлари тўғри ишлаётганини текшириш учун Google компаниясининг бош офисига расмий хат юбордик”, дейди Елена Ивановская.

Унинг билдиришича, давлат томонидан тилни рақамлаштиришга етарлича эътибор қаратилмаса ва бу йўналишга тизимли сармоя киритилмаса, Украина асосий яшаш муҳити виртуал макон бўлган ёш авлодни йўқотиш хавфига дуч келади.

Ивановская стратегик чоралардан яна бири сифатида украин тилининг барча сўз шакллари ва шеваларини қамраб олувчи тўлиқ давлат электрон тезаурусини яратишни ҳам тилга олган. Унинг таъкидлашича, бундай тезаурус катта тил моделларини (LLM) сифатли ўқитиш учун зарур.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends