Германия Украинанинг барча истакларини бажара олмайди – Берлин

World

image

Германия Украинага қурол-яроғ билан етарли даражада ёрдам бермоқда, бироқ у Киевнинг ҳар бир талабини бажара олмайди. Бу ҳақда Германия вице-канцлери, Иқтисодий ишлар ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабек маълум қилди

“Германия яқин келажакда PzH 2000 ўзиюрар гаубицаларини Киевга етказиб беради, бироқ Германия Украинанинг барча истакларини бажара олмайди”, дейди Хабек.

Унинг фикрича, икки давлат ўртасидаги “муносабатлардаги кескинлик” ҳам қурол-яроғ муаммоси билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Украинанинг Германиядаги элчиси Андрей Мельник Киевга қурол-яроғ етказиб беришдаги кечикишлар туфайли Германия канцлери Олаф Шольцни қарорсизликда айблаганди. 

У бундан аввал ҳам Олаф Шольцни Украинага боришдан бош тортгани учун “ҳафа бўлган колбаса” деб атаганди.


Tags

Rate Count

456

Rating

3

Rate this article

Share with your friends