Германия Украинага Leopard танкларини етказиб бериш ҳажмини оширади
World
−
13 June 2023 6918 1 minute
Германия Украинага Leopard 1 танкларини етказиб бериш ҳажмини оширади. Бу ҳақда Германия Мудофаа вазири Борис Писториус “RTL Direkt” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Биз ишдан чиққан ҳар бир танкни алмаштира олмаймиз, аммо июлдан бошлаб Leopard 1 А5 етказиб бериш ҳажмини оширамиз”, дейди Писториус.
Унинг сўзларига кўра, йил охиригача Украина Қуролли кучларини 100 дан ортиқ шундай танклар билан таъминлаш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киев Германиядан етказиб берилган Leopard танклари сонини уч баравар оширишни сўраган эди. Бундан ташқари, Украинада энг янги немис Panther KF51 танкини ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар бергандик.
Live
All