Германия Россиянинг Бонндаги консуллигини ва Берлиндаги “Рус уйи”ни ёпади
World
−
01 September 571 1 minute
Германия Лейпциг аэропортида дрон ёрдамида ҳужум қилишга уринишга жавобан Россиянинг Бонндаги бош консуллигини ва Берлиндаги “Рус фан ва маданият уйи”ни ёпади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Йоҳанн Вадефуль маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳодисанинг ўзи 2026 йил 4 август куни Лейпциг/Галле аэропортида содир бўлган. Украина юк самолёти яқинида портловчи модда ўрнатилган дрон аниқланган. Кейинчалик терговчилар яна бир нечта дрон топган. Германия расмийлари содир бўлган воқеани Украина самолётига ҳужум қилишга уриниш деб ҳисобламоқда.
Берлиннинг қарорлари муносабати билан Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаев ГФР ТИВга чақиртирилган. Германия расмийлари Берлиндаги “Рус уйи” фаолияти тўғрисидаги битимни бекор қилиш ва Россия фуқароларининг мамлакатга кириши устидан назоратни кучайтиришга қарор қилган. Бундан ташқари, Россиянинг Бонндаги консуллиги 18 сентябрдан ўз фаолиятини тўхтатади.
Йоҳанн Вадефулнинг сўзларига кўра, Россия муассасаларини ёпишдан ташқари, Берлин Россиянинг ўзига қарши санкцияларни кучайтиришга эришмоқчи.
Россия томони Германиянинг хатти-ҳаракатларига жавоб бериш ниятида. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова “Москва Германиянинг антироссия қарорларига жавоб қайтаради”, деб баёнот берди.
Live
AllIdlibda o'q-dori ortilgan mashina portlab ketdi
01 September
Pezeshkiyon va Putin Bishkekda uchrashdi
01 September