“Герань”лар Украина Қуролли кучларининг ҳарбий омборини йўқ қилди
World
−
12:39 1954 1 minute
Россия қўшинлари “Герань” русумли учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида Киев яқинидаги Гостомелда ҳарбий юклар сақланадиган логистика омборига зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик бугун, 12 сентябрь куни Украина Қуролли кучларига тегишли ҳарбий юклар сақланадиган логистика омборига зарба берилгани акс этган видеолавҳаларни эълон қилган.
Қайд этилишича, Россия Қуролли кучлари “Герань” дронлари билан Киев яқинидаги объектга ҳужум қилган. Ҳужум нишони Киев вилоятидаги Гостомель аҳоли пунктида жойлашган логистика омбори бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Россия жорий ой бошидан буён Украинанинг бир нечта муҳим объектларини бомбардимон қилмоқда. Шунингдек, Россиянинг нишонлар рўйхатидан Украинанинг савдо инфратузилмаси, стратегик зоналар ҳамда фуқаролик объектлари ҳам ўрин олган.
Хусусан, 5 сентябрь куни Россия Украинадаги муҳим объектларни бомбардимон қилган эди. Шу билан бирга, Россия Қуролли кучлари Харьков вилоятида Украина қўшинларининг ҳарбий техникаларига дронлар орқали зарба ҳам берган. Бундан ташқари, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Россия Қуролли кучлари Украина дата-марказларини нишонга олганди.
Live
AllToshkentda vertikal “parkovka”lar o'rnatilmoqda
11 September