Ғазодаги уруш Синварни йўқ қилиш билан якунланмайди – Нетаньяху
World
−
18 October 2024 4557 1 minute
Исроил ҳарбийлари томонидан Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синварнинг йўқ қилиниши Ғазо секторида “энди ҳукмронлик қилмайдиган” ушбу ташкилотнинг “охирги кунининг бошланиши”ни англатади. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроилнинг асосий телеканаллари орқали эфирга узатилган телемурожаати чоғида айтиб ўтди.
Исроил вазирлар маҳкамаси раҳбарининг таъкидлашича, Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёт ҲАМАС раҳбарини “ўлдирилиши билан тугамаган” ва ҲАМАС томонидан гаровга олинганлар озод этилмагунча “тўлиқ қувватда” давом этади.
"Бизга зарар етказадиганлар билан нима содир бўлишини яна бир бор кўрсатдик. Бугун мен Яҳё Синвар йўқ қилинганини эълон қиламан. Аммо уруш бу билан тугамади. Ёвузлик даҳшатли зарба олди, аммо бизнинг вазифамиз ҳали тугалланмаган", деди Нетаньяху.
Унинг сўзларига кўра, Синварнинг йўқ қилиниши "урушдаги муҳим лаҳзадир".
"Мен Ғазо аҳолисига айтмоқчиманки, унинг тугатилиши Ғазо секторида энди ҳукмронлик қилмайдиган ҲАМАС режимининг тугаши йўлидаги муҳим босқичдир", деб давом этди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил кучлари матбуот хизмати Синвар исроиллик ҳарбийларнинг 16 октябрь куни Ғазо сектори жанубида ўтказган операцияси давомида йўқ қилинганини маълум қилганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August