Ғазо секторида ҳалок бўлганлар 25 минг кишига яқинлашди
World
−
20 January 2024 6045 1 minute
Ғазо секторида Исроил ҳарбий зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 мингга яқинлашмоқда. Бу ҳақда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Исроилнинг ўтган йилнинг 7 октябридан буён амалга оширган тажовузи оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 927 нафарга етди, 62 388 киши жароҳат олди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари оқибатида 165 киши ҳалок бўлган ва камида 280 киши жароҳат олган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайроналар остида ва анклав йўлларида қолмоқда, шифокорлар ва қутқарувчилар уларга ҳали етиб бора олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Ғазо секторида ҳалок бўлганлар 23 357 нафарга етгани хабар қилинганди. Бу эса атиги 10 кун ичида Фаластин анклавида 1,5 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганини англатади.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28