G7 давлатлари Украина бўйича шошилинч йиғилиш ўтказади 

World

image

“Катта еттилик” (G7) гуруҳи Ташқи ишлар вазирлари шу ҳафта Германияда фавқулодда йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар берган.  

Тахминларга кўра, “Катта еттилик” Ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг учрашуви Мюнхен Хавфсизлик конференцияси доирасида бўлиб ўтади. Агентликнинг ҳукуматдаги манбаларига кўра, учрашув мавзуси Украина атрофидаги вазият бўлиши керак. Япониядан Ташқи ишлар вазири Ёшимаса Хаяши йиғилишда иштирок этиши кутилмоқда. 

Қайд этилишича, 18-20 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Мюнхен Хавфсизлик конференциясида 35 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади. Тахминларга кўра, АҚШ томонидан вице-президент Камола Харрис ва Давлат котиби Энтони Блинкен, Германия делегациясига эса канцлер Олаф Шольц бошчилик қилади. Анжуманда Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам иштирок этиши кутилмоқда. 

Маълумот ўрнида, “Катта еттилик” Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШни бирлаштирган норасмий халқаро клуб.


Rate Count

511

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends