Футболчининг ўлимига сабаб бўлган дарвозабон жазоланди
Sport
−
17:13 361 1 minute
Испания футбол федерацияси интизом қўмитаси “Андорра” клуби дарвозабони Хесус Овонога “Тенерифе” ҳужумчиси Хесус де Мигель билан юз берган тўқнашув учун 12 та ўйинга дисквалификация жазосини тайинлади. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур жазо интизом қоидаларида назарда тутилган энг оғир жазо ҳисобланади. Қўмита қарорни дарвозабоннинг баланд кўтарилган оёқ билан рақибга зарба бергани, ҳаракат вақтида ҳаддан ташқари куч ишлатгани ва воқеанинг оғир оқибатларини инобатга олиб қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса жорий йилнинг 2 ноябрь куни Испания иккинчи дивизиони доирасида “Тенерифе” ва “Андорра” жамоалари ўртасидаги учрашувда содир бўлган эди. Тўқнашувдан сўнг 30 ёшли Хесус де Мигель юрак фаолияти тўхташи оқибатида оғир аҳволга тушиб, шифохонага олиб кетилган. Футболчи эраси куни 3 ноябрда шифохонада вафот этган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November