Футбол: Олимпия ўйинларида чорак финал жуфтликлари маълум 

Sport

image

Токио Олимпиадасининг футбол бўйича гуруҳ баҳслари ўз якунига етди. Чорак финалга чиққан жамоалар ўз рақибларини билиб олди.

Қуръа натижасига кўра, Япония - Янги Зеландия, Мексика - Жанубий Корея, Испания - Кот-Д’Ивуар ва Миср - Бразилия ўйинлари бўлиб ўтади. 

Аёллар футболида эса, Буюк Британия Австралия билан, Рио Олимпиадасида финалга қадар етиб борган Швеция Япония футболчилари билан, Канада жамоаси Бразилия билан баҳс олиб боради. 4-жуфтлик 2019 йилги Жаҳон чемпионати финалида тўқнаш келган жамоалар — Нидерландия ва АҚШ терма жамолари ҳисобланади.

Чорак финал баҳслари 29-30 июль кунлари бўлиб ўтади. 

Рио Олимпиадасининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Бразилия терма жамоаси Германияни енгиб, чемпионликка эришганди. Аёллар ўртасида Германия терма жамоаси Швеция футболчиларини таслим этишни уддалаган эди.


Rate Count

125

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends