Фуқаронинг нафақасини ошириш эвазига пора олган Пенсия жамғармаси ходими ушланди
Crime
−
10 August 4426 1 minute
Наманганда нафақага чиқариб беришни ваъда қилиб, эвазига пора олган Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси масъули қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими бош мутахассиси Ж.А. 2 нафар фуқарони ёшга доир нафақага чиқариш ва нафақа пулларини ошириб беришни ваъда қилиб, 200 АҚШ доллари ва 4,8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 6 гектар ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 100 миллион сўм талаб қилган шахс ушланганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September