Франциянинг Бордо шаҳрида кучли портлаш юз берди

World

image

Франциянинг Бордо шаҳри маркази яқинидаги турар-жой биносида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий “Sud Ouest” газетаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, дастлабки тахминларга кўра, портлашга газнинг сизиб чиқиши сабаб бўлган. Портлаш Шартон кварталида жойлашган турар-жой биносининг юқори қаватларидан бирида содир бўлган. Оқибатда бино шикастланган.

 


Хабар қилинишича, ҳодиса жойига ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва қутқарув хизматлари йўл олишган. Қурбонлар ҳақида ҳали маълумот мавжуд эмас.

 


Rate Count

86

Rating

3

Rate this article

Share with your friends