Францияда бир ярим тоннага яқин кокаин ушлаб қолинди

World

image

Францияда полициячилар Гавр шаҳри портидан 1,4 тонна кокаинни топишди. Бу ҳақда “Le Parisien” газетаси хабар бермоқда.

"Гавр портида полициячилар 15 та спорт сумкасига солинган 1,4 тонна кокаинни контейнердан топиб олди", деб ёзади газета.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гиёҳванд моддаларнинг тахминий нархини 74 миллион еврога баҳолаган.

Амалиёт давомида уч киши, шу жумладан, портнинг докида ишловчи бир одам ҳибсга олинган. Улардан икки нафари майда гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилиниб, полиция назорати остидаги шахслар бўлгани айтилмоқда.


Tags

Rate Count

52

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends