Формула-1 регламентларини ишлаб чиқишда сунъий интеллектдан фойдаланилади
Sport
−
15:46 294 1 minute
Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) Формула-1 техник регламентларини ишлаб чиқишда сунъий интеллект ва Amazon Web Services (AWS) булутли ҳисоблаш технологияларидан фойдаланишни маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
“FIA фаолиятига замонавий булутли технологиялар ва сунъий интеллектга асосланган ечимларни жорий этиш орқали ҳайдовчилар, расмийлар ва кўнгиллилар учун иштирок этиш жараёнини соддалаштириш, аъзо клубларимиз самарадорлигини ошириш ҳамда бутун дунё бўйлаб автоспорт иштирокчилари сонини икки баравар кўпайтириш мақсадимизга яқинлашиш имконига эга бўламиз”, дейди FIA президенти Муҳаммад бин Сулайим.
FIA матбуот хизмати маълум қилишича, AWS янги техник қоидаларни ишлаб чиқишда муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, федерациянинг техник ва муҳандислик гуруҳлари хавфсизлик ҳамда самарадорликни оширадиган қоидаларни янада такомиллаштириш учун сунъий интеллект воситалари билан таъминланади.
FIA аэродинамик моделлаштиришда AWS’нинг юқори унумли ҳисоблаш технологияларидан ҳам фойдаланмоқда. Бу технология жисмоний деталларни ишлаб чиқармасдан, виртуал муҳитда ҳаво оқимини синовдан ўтказиш имконини беради. Натижада ишлаб чиқиш жараёнига кетадиган вақт ва харажатларни камайтириш мумкин.
Live
All27 October