FIFA Альварес билан боғлиқ воқеадан сўнг қоидаларни ўзгартиради – ОАВ

Sport

image

Аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альваресни “Барселона”га амалга ошмаган трансфери юзасидан вужудга келган ҳолат сабаб энди FIFA футболчиларнинг жамоалар билан тузадиган шартнома қоидаларини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда “Sport.es” нашри хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, FIFA келаси йил 1 январдан бошлаб шартномаларни бекор қилишни тартибга солувчи 17-моддага ўзгартиш киритмоқчи. Янги қоидалар кучга киргач, амалдаги шартномалар ҳам уларга мослаштирилиши керак бўлади.

Ўзгаришлардан асосий мақсад – шартномани бекор қилишни истамаган томоннинг келишувни блоклаш учун ҳаддан ташқари юқори компенсация талаб қилишининг олдини олиш.

Қоидалар футболчининг жамоани тарк этиш истагига қарамай музокаралардан бош тортиш ёки ҳаддан ташқари юқори товон пули сабабли трансферларнинг амалга ошмай қолиши каби ҳолатлардан кейин қайта кўриб чиқилмоқда.

FIFA 17-моддани қайта ишлаб, шартномани бекор қилиш ҳолатида томонлар олдиндан компенсация миқдорини белгилаб олишини назарда тутмоқда.

Янги қоидалар икки хил ҳолатни қамраб олади: шартномада товон пули белгиланган ва бундай банд мавжуд бўлмаган ҳолатлар.

Биринчи ҳолатда компенсация миқдори шартномада келишилган суммага тенг бўлади. Бироқ бу сумма очиқ-ойдин ҳаддан ташқари юқори ёки адолатсиз деб топилса, унга қайта баҳо берилиши мумкин.

Иккинчи ҳолатда эса компенсация миқдори бир қатор мезонлар асосида аниқланади. Бунда шартноманинг қолган қиймати, футболчининг маоши, трансфер сабабли юзага келган молиявий йўқотишлар, янги футболчи топиш харажатлари ва исботланган бошқа зарарлар ҳисобга олинади. FIFA яқин кунларда янги қоидалар бўйича якуний тафсилотларни эълон қилиши кутилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends