“Фенербахче”га янги мураббий тайинланди

Sport

−

image

Туркиялик мутахассис Эмре Белёзўғлу “Фенербахче” бош мураббийи бўлди. Бу ҳақда Истанбул клуби матбуот хизмати хабар берди. 

“Бу рангларга хизмат қилиш – йиллар ўтгани сайин янада кучайиб борадиган ҳақиқий тегишлилик туйғусидир. Ушбу буюк клубда ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида фаолият юритган Эмре Белёзўғлу энди “Фенербахче”га бош мураббий сифатида қайтди. У жамоа муваффақияти йўлида бор кучини сафарбар этади. Ушбу рамзни кўкракда олиб юриш – фахр. Унга хизмат қилиш эса масъулиятдир. Уйга хуш келибсан, Эмре Белёзўғлу!” дейилади клуб баёнотида.

46 ёшли мутахассис 2020-2021 йилларда “Фенербахче”да спорт директори ва вақтинчалик бош мураббий лавозимларида ишлаган. Белёзўғлу, шунингдек, Истанбулнинг “Бошакшеҳир” клуби, “Анкарагужу”, “Анталяспор” ва “Касимпаша” жамоаларини ҳам бошқарган.

Маълумот учун, “Фенербахче” Белёзўғлудан аввал Исмоил Картал қўл остида ҳаракат қилган. Унинг истеъфосидан кейин жамоани вақтинчалик равишда нидерландиялик мутахассис Дирк Кёйт бошқарди. Картал “Фенербахче”ни бир неча бор бошқарган тажрибали мураббий ҳисобланади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends