ФБРнинг жиноятчиликка оид маълумотлар базасига хакерлар ҳужум қилди

World

−

11:48 visibility325 timer2 minutes

image

АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФБР) мамлакат бўйлаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фойдаланадиган жиноятчиликка оид маълумотлар базасига хакерлар кирган бўлиши мумкинлигини текширмоқда. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Қайд этилишича, гап Миллий жиноятчиликка оид ахборот маркази (NCIC) маълумотлар базаси ҳақида кетмоқда. Ушбу тизим федерал, штат ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида маълумот алмашиш учун хизмат қилади. Унда қидирувдаги шахслар, ҳибсга олиш ордерлари ва фуқароларни текширишга оид маълумотлар сақланади.

Икки манбага кўра, хакерлар мазкур тизимга кирган бўлиши мумкин. Ҳодиса сўнгги бир неча ой ичида ФБР тизимларига нисбатан содир этилган иккинчи киберҳужум ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, NCIC ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун энг муҳим ахборот тизимларидан бири саналади. Мамлакат бўйлаб полиция ходимлари ундан қидирувдаги шахсларни аниқлаш, ҳибсга олиш ордерларини текшириш ва жамоат хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган маълумотларни олишда фойдаланади.

Собиқ ФБР ходимларидан бири хакерлар тизимдаги маълумотларни қўлга киритганидан ташқари, уларнинг ҳаққонийлигига ҳам зарар етказиши мумкинлигидан хавотир билдирган. Чунки полиция ходимлари ўз қарорларини айнан шу маълумотларга таяниб қабул қилади.

Сентябрь ойида ShinyHunters номли хакерлар гуруҳи бюронинг ишга қабул қилиш веб-сайтига ҳужум қилиб, ходимларга тегишли шахсий маълумотларни нишонга олган. Ушбу ҳодиса бўйича Канада фуқароси бўлган киберхавфсизлик тадқиқотчиси ҳибсга олинган ва унга айбловлар қўйилган.

Бундан ташқари, 2023 йилда хакерлар ФБРнинг Нью-Йоркдаги бўлими томонидан болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатларини тергов қилишда фойдаланиладиган компьютер тизимига ҳам кирган. Унда Жеффри Эпштейн ишига оид тасвирлар сақланган тизим ҳам бўлган.
ФБР ҳозирча сўнгги ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Шимолий Корея билан боғлиқ хакерлар сохта видеоқўнғироқлар ёрдамида 18 ой ичида 400 миллион доллардан ортиқ криптовалютани ўзлаштиргани ҳақида хабар берилган эди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic