Фарғонада қарийб 1 млрд сўмлик газ ўмарилди
Crime
−
09:42 812 1 minute
Фарғона вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Бош прокуратура штаби томонидан Фарғона вилоятининг Фурқат туманида ўтказилган назорат тадбирида “Ў. К. Ҳ.” ташкилотига қарашли бино шартнома ва ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасига 997 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳрида 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган савдо дўкони аниқланган эди.
Live
All