Фарғонада фаст-фуддан заҳарланишда гумонланганлар сони ошди
Crime
−
08:41 1227 1 minute
Аввалроқ, Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида истиқомат қилувчи фуқаролардан 31 киши фаст-фуддан эҳтимолий заҳарланиш сабаб ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳолат бўйича шифохонага мурожаат қилганлар сони кўпайди. Бу ҳақда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, 18 сентябрь соат 20:00 ҳолатига кўра, 57 нафар фуқаро тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва шифохонага ётқизилган.
Дастлабки эпидемиологик суриштирув жараёнида мурожаат қилган фуқаролар Учкўприк тумани Наврўзшоҳ кўчасида жойлашган фаст-фуд маҳсулотлари тайёрлайдиган шохобчалардан бирида хот-дог ва нон-бургер каби маҳсулотларни истеъмол қилгани аниқланган.
Билдирилишича, шифокорлар томонидан беморларда овқатдан заҳарланиш ҳолати гумон қилинган. Оғир ва реанимацион беморлар йўқ. Ҳолат юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда. Тадбиркорлик субъектининг фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинчалик тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жиноят ишлари бўйича Бўка туман судида 2025 йил сентябрь ойида Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Пискент ва Қуйи Чирчиқ туманларида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг заҳарланиш ҳолатларига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, 11 кишига ҳукм ўқилган эди.
Live
AllPrezident nukusliklar bilan samimiy suhbatlashdi
18 September