Фарғонада 40 минг долларга “гашиш” сотаётган шахс ушланди (видео)
Crime
−
09:55 722 1 minute
Фарғона вилоятида 4 килограмм “гашиш”ни 40 минг АҚШ долларига сотаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1991 йилда туғилган Бешариқ тумани фуқароси харидорга тўрт бўлакдан иборат, умумий оғирлиги 4 килограмм бўлган “гашиш”ни сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълумотларга кўра, қўлга олинган гиёҳвандлик воситасининг қора бозордаги қиймати 480 миллион сўмга баҳоланган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Қибрай туманида дарахтлар орасига яширилган 95 килограммга яқин “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All