Фарғона вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

Local

image

Кеча, 5 июль куни Фарғона вилоятида меҳнат қилаётган имом-хатибларнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Салим Қодиров ўз ихтиёрига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳар бош имом-хатиби ва “Хонақоҳ” жоме масжиди имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Фарғона вилояти бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


Rate Count

153

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends