Фарғона шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди
Local
−
09 February 2021 10554 1 minute
Айни пайтда халқ депутатлари Фарғона шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда ташкилий масала кўрилган.
Маълум қилинишича, Фарғона вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифидан сўнг Фарғона шаҳар ҳокими Ҳамид Исмоилович Ҳабибидинов ва қолган уч сектор раҳбари ҳам ишдан олинганди.
Live
All