Фарғона каналига тушиб кетган машинадаги уч киши ҳалок бўлди
Crime
−
04 January 2021 20922 1 minute
Кеча, 3 январь куни Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида Сobalt русумли автомобилнинг йўл-транспорт ҳодисасига учраши натижасида уч киши ҳалок бўлди.
Фуқаро М.Х. Сobalt автомобилини “Каттаболтакўл” МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, Фарғона каналига тушиб кетган.
Ушбу автомашина Фарғона каналидан чиқариб олинганида автомашина ҳайдовчиси М.Х., йўловчилар М.И. ва И.И. ҳодиса жойида вафот этишгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November