Фарғона ҳокимига янги “зам” тайинланди
Local
−
04 August 2023 7043 1 minute
Ҳабиб Сирожиддинов Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тайинловга қадар Ҳабиб Сирожиддинов Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Маълумот ўрнида, вилоят ҳокимининг аввалги ўринбосари Аваз Ўринбоев ҳудудда ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ишдан олинган эди.
Live
All