Эртага Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади
−
15 October 2022 10140 1 minute
Эртага, 16 октябрь куни Тошкент марказидаги айрим кўчалари вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
16 октябрь куни пойтахтда 3 км.га югуриш “Business Run” марафони ўтказилади. Шу муносабат билан 16 октябрь соат 06:00 дан соат 11:00 гача қуйидаги кўчалар ёпилади:
• Ислом Каримов кўчасидан — Афросиёб кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчасигача;
• Афросиёб кўчасидан — Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача;
• Шароф Рашидов кўчасидан — Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Афросиёб кўчасигача.
"Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қилиб, ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилади бошқарма хабарида.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November