Эртага об-ҳаво қандай бўлади?

Interesting

−

image
Ўзгидромет эртага, 3 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 29-31 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-5 октябрь кунлари республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзгидромет Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш билан чиққан эди.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends