Эронда ўн қаватли бино қулади 

World

image

Эроннинг жануби-ғарбидаги Хузистон провинциясидаги Абадан шаҳрида ўн қаватли офис биноси қулаб тушди, бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эроннинг “Tasnim” агентлиги хабар берган.  

“Амири кўчасидаги офис биносининг бир неча қисми қулаб тушди. Бино ходимлари тўлиқ эвакуация қилинди. Қулаш натижасида бино яқинида жойлашган автомобилларга зарар етди”, дейилади агентлик хабарида. 

Ҳозирда ҳодиса оқибатида тўрт киши жароҳатланган, уларнинг барчаси маҳаллий шифохонага етказилган. Яна бир киши вафот этган.


Tags

Rate Count

185

Rating

3

Rate this article

Share with your friends