Эронда Сулаймонийни сотган хоин ўлимга ҳукм қилинди

World

image
Остонада уруш тургандек... north_east

Остонада уруш тургандек...

Эронда Марказий разведка бошқармасининг ахборотчиси Маҳмуд Мусави Мажд ўлим жазосига ҳукм қилинди. У Эроннинг Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус “Ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймонийнинг Бағдоддаги жойлашувини америкаликларга берган. Бу ҳақда “Mehr” агентлиги хабар берди.

Эрон Олий суди айнан Мажд АҚШга Сулаймонийнинг жойлашувини сотганини аниқлаган. Мамлакат суд ҳокимияти спикери Ғулом Ҳуссайн Исмоили ахборотчи ўлим жазосига ҳукм қилинганини ва жазо тез орада ижро этилишини маълум қилди.

Исмоили Мажд МРБ ва Исроилнинг разведка хизмати “Моссад” билан алоқадорлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январь куни АҚШнинг Бағдод халқаро аэропортига уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида ИИПКнинг “Ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний ўлдирилганди. Бунга расмий Теҳрон 8 январь куни Ироқдаги америка ҳарбий базаларига ракета зарбаси бериш билан жавоб қайтарди. АҚШ ҳужум натижасида қурбонлар йўқлиги, зарар кам эканини маълум қилди.

Пентагон Сулаймонийни йўқ қилиш буйруғи шахсан Президент Дональд Трамп томонидан берилганини маълум қилди. Шундан сўнг икки давлат ўртасида уруш чиқиши хавфи ортиб кетганди.


Rate Count

567

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic