Эрон-Ўзбекистон ўйинини уммонлик ҳакам бошқаради
Sport
−
24 March 2025 7942 1 minute
2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич “A” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон-Ўзбекистон ўйинини уммонлик Аҳмад Ал-Каф бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Эътиборлиси, 42 ёшли ҳакам шу вақтга қадар Ўзбекистон терма жамоаларининг 3 та ўйинида ишлаган ва ҳеч бирида ўзбекистонлик футболчилар мағлубиятга учрамаган. Фақатгина Каф ҳакамлик қилган “Ал-Файҳа” ва “Пахтакор” клублари ўртасидаги баҳсда саудияликларнинг қўли баланд келган.
Ўзбек футболи учун тарихий ғалаба сифатида тарихга муҳрланган 2018 йилги U-23 Осиё кубоги финали доирасида Ўзбекистон-Вьетнам ўйинида ҳам айнан Ал-Каф ишлаган ва қорли финалда “оқ бўрилар” ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон матбуотида Ўзбекистон терма жамоасининг легионер футболчилари ҳақида мақола эълон қилинганди.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October
Sergelidagi masjidga o't ketdi
03 October