Эрон телевидениеси Трампнинг ўлдирилиши учун пул йиғди (видео)

World

image

Эроннинг давлатга қарашли телеканали эфирида АҚШ Президенти Дональд Трампни ўлдириш учун мукофот пули йиғишга чақириқ янгради. Бошловчи Марям Қосимий томошабинлардан Трампнинг қотилига бериладиган мукофот учун қанча маблағ ажратишга тайёр эканини сўраган. Бу ҳақда “JFeed” хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур эфир жорий йилнинг 15 август куни намойиш этилган. Қосимий дастур давомида Трампнинг ўлимини тилаб, уни ўлдириш “шарафи” ўзига насиб этишини умид қилганини айтган.

Бошловчи томошабинларга мурожаат қилиб, Трампни ўлдирган шахсга бериладиган мукофот миқдорини оширишга чақирган.

“Биз томошабинларимиздан Трампнинг қотилига қанча мукофот берган бўлардингиз, деб сўрамоқчимиз. Ҳақиқий рақамларни айтинг. Менимча, бу жуда катта мукофот бўлиши керак”, деган у.

Эфир давомида ушбу мақсад учун 81 миллион туман, яъни 810 миллион Эрон риали йиғилгани маълум қилинган. Кейинчалик ўзини шифокор деб таништирган фуқаро қўшимча маблағ киритиб, умумий суммани 100 миллион туманга етказган. Дастлаб йиғилган 810 миллион риал тахминан 435 АҚШ долларига тенг экани қайд этилган.

Нашрнинг ёзишича, Қосимий эфирда Эрон халқининг умумий истаги Трампнинг ўлими ҳақидаги хабарни эълон қилиш эканини ҳам таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон армияси қўмондони Амир Ҳотамий АҚШ ҳарбий хизматчисини ўлдирган ёки қўлга олиб топширган шахсларга 30 минг доллар мукофот берилишини маълум қилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends