Эрон кутилмаганда муҳим шартга рози бўлди – ОАВ
World
−
09:38 3635 2 minutes
Эрон санкцияларни юмшатиш эвазига уран бойитишни тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда “Al Hadath” телеканали манбаларга таяниб, хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга Эрон ва АҚШ ўртасида билвосита музокараларни ташкил этишда иштирок этаётган воситачилар кўмаклашган. Улар Теҳрондан ядровий дастур бўйича ён беришларни талаб қилган.
Бироқ Эроннинг “Press TV” телеканали ҳукуматдаги манбага таяниб, мамлакат ҳозирда ядровий дастури бўйича музокаралар олиб бормаётганини маълум қилган. Манбанинг айтишича, Теҳроннинг позицияси ўзгармаган. У “Al Hadath” хабарига раддия берган.
Маълумот учун, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мазкур хабарлар тарқалишидан аввал АҚШ билан муносабатлардаги мавжуд босиқдан чиқишнинг ягона йўли музокаралар эканини айтган эди. АҚШ Президенти Дональд Трамп эса Эрон билан янги музокаралар ўтказилиши мумкинлигини билдирган. Унинг айтишича, Теҳрон келишувдан манфаатдор, бироқ Эрон томони таклиф қилган шартлар Вашингтонни қаноатлантирмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The Wall Street Journal” АҚШ расмийларига таяниб, Президент Дональд Трамп Эроннинг Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва минтақадаги жангларни етти кун ичида тўхтатишни назарда тутган тинчлик таклифини рад этганини ёзганди. Бу хабарлар расман тасдиқланмаган бўлса-да, келишувларнинг бориши маълумот асосли эканини кўрсатгандек бўлмоқда.
Live
AllStarship kosmik kemasi ilk bor orbitaga yo'l oldi
28 September