Эрон иккита сунъий йўлдошини учиришга тайёрланмоқда
World
−
19 January 2020 7277 1 minute
Эрон иккита сунъий йўлдошини учиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Алоқа ва коммуникация вазири Муҳаммад Жаҳромий хабар бермоқда.
Вазир твиттердаги ўз саҳифасида ёзар экан, сунъий йўлдошлар яқин кунларда учириш майдонига етказилишини маълум қилган.
Жаҳромий буни “тадқиқот соҳасидаги муҳим қадам” деб атаган. Аммо уларнинг фазога чиқаришга қачон старт берилиши ҳақида гапирмаган.
Эрон ОАВнинг маълум қилишича, 90 килограммлик “Зафар” деб номланган сунъий йўлдошлар юқори аниқликда тасвирга оладиган тўртта рангли камера билан жиҳозланган. Улар табиий манбалар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни ривожлантириш йўлида зарур маълумотларни етказиб туради.
Сарвар Анвар ўғли
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November