Эрон билан кескинлик: Иордания ҳарбий базасида ўнлаб АҚШ самолётлари кўринди
World
−
21 February 19319 1 minute
Эрон билан кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда, Иорданиядаги АҚШ ҳарбий самолётлари сони кескин ошди. Бу ҳақда сунъий йўлдош тасвирлари ва парвоз маълумотларига таяниб, “The New York Times” хабар берди.
Маълумотларга кўра, АҚШ авиация гуруҳининг жойлаштирилиши Муваффақ Салти ҳарбий базасида қайд этилган.
“Иордания марказидаги база АҚШ ҳарбийлари томонидан Эронга эҳтимолий зарбаларни режалаштиришнинг асосий марказига айланди”, дейилади нашр хабарида.
Сунъий йўлдош тасвирларида 60 дан ортиқ самолётни кўриш мумкин. Бу кўрсаткич ушбу объектдаги одатий мавжудликдан деярли уч баравар кўп.
Бундан ташқари, парвозларни кузатиш маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, 15 февралдан бери базага камида 68 та транспорт самолёти қўнган.
Мақолада қўшимча қирувчи самолётларнинг баъзилари бошпаналарда яширинган бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда. Суратларда, шунингдек, замонавий F-35 қирувчи самолётлари, бир нечта учувчисиз учиш аппаратлари, вертолётлар ва янги ҳаво мудофааси тизимлари кўрсатилган.
Иордания расмийлари эса ускуналарни жойлаштириш Вашингтон билан икки томонлама мудофаа келишуви доирасида амалга оширилаётганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтон Яқин Шарқда ҳаво назоратини кучайтираётгани айтилган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August