Эрон ҳам фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди

World

image

Эрон ҳукумати фуқароларини Украинага саёҳат қилишдан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда бугун, 21 октябрда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқди.

Вазирлик баёнотига кўра, Украинадаги беқарорлик кучайиб бораётгани муносабати билан Эрон ҳукумати фуқаролар ушбу мамлакатга саёҳат қилишни вақтинча тўхтатиши кераклигини айтди.

Шунингдек, Эрон ТИВ Украинада яшовчи эронликларнинг хавфсизлигини сақлаб қолиш мақсадида бу мамлакатни тарк этишни тавсия қилган. Шу билан бирга, фуқароларни хотиржам бўлишга чақириб зарурат тиғулганда Эроннинг Киевдаги элчихонасига мурожаат қилиш кераклигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Эрондан олдин АҚШ, Хитой, Ўзбекистон ва Қозоғистон мамлакатлари ҳам фуқароларини вазият ўз изига тушгунига қадар, Украинага саёҳат қилишдан воз кечишга ҳамда мамлакатни тарк этишга чақирган эди.

Темур Жумаев


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

47

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends