Энг мушуксевар давлатлар рейтинги эълон қилинди
Interesting
−
18:52 1762 1 minute
Россия энг кўп уй мушуклари яшайдиган мамлакатлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Мамлакатда хонадонларнинг 59 фоизида камида битта мушук бор ва бу рейтингга киритилган мамлакатлар орасидаги энг юқори кўрсаткич. Бу ҳақда Индонезиянинг “Seasia Stats” таҳлилий платформаси хабар берди.
Қайд этилишича, юқори кўрсаткичлар Руминия, Польша, Латвия ва Венгрияда ҳам қайд этилган. Сўнгги йиллардаги энг диққатга сазовор жаҳон тенденцияларидан бири Жануби-Шарқий Осиёда мушук эгалари сонининг ортиши бўлмоқда. Индонезияда хонадонларнинг тахминан 47 фоизида, Филиппинда 43 фоизида, Таиландда эса 42 фоизида мушуклар бор.

Экспертларнинг айтишича, уй мушукларининг кенг тарқалишига шаҳар ҳаётининг ўзига хос хусусиятлари ёрдам бермоқда: ҳайвонлар кичик хонадонларга ва иссиқ иқлимга яхши мослашади, шунингдек, нисбатан кам эътибор талаб қиладиган уй ҳайвонлари ҳисобланади.
Мушуклар оммабоплигининг ортиши, энг аввало, урбанизация билан боғланмоқда. Ҳайвонларга камроқ майдон талаб қилинади, улар мустақилроқ ва ўртача ҳисобда уларни боқиш итларга қараганда арзонроққа тушади. Пандемиядан кейинги турмуш тарзидаги ўзгаришлар ва масофавий ишнинг кенг тарқалиши қўшимча омил бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Боливиянинг Юнгас ўрмонларида олимлар бир асрдан ортиқ вақт давомида фанга номаълум бўлиб келган янги мушук турини аниқлаган эди.
Live
All