Эндиликда шаҳарсозлик нормалари ҳар 3-4 йилда қайта кўриб чиқилади

Local

−

image

Эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштиришнинг асосий мақсадларидан бири этиб белгиланди. Бу масала Вазирлар Маҳкамасининг 6 октябрь куни қабул қилинган “Қурилиш coҳaсига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мустаҳкамлаб қўйилди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар белгилаб қўйилди:

•    “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги қиймати смета-ресурс нормалари асосида шакллантирилади; 

•    қурилиш-монтаж, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштираётган тадбиркорлик субъектлари учун смета-ресурс нормалари тавсиявий хусусиятга эга бўлади; 

•    қурилиш регламентлари ҳамда смета-ресурс нормалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар жумласига кирмайди ҳамда уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди; 

•    шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари камида ҳар 3-4 йилда қайта кўриб чиқилади ва заруратга кўра янгилаб борилади;

•    қурилиш материаллари ва жиҳозларига оид стандартлар фақат Қурилиш вазирлиги томонидан қабул қилинади;

•    шаҳарсозлик фаолияти соҳасига доир миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда рухсат этиладиган хорижий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган ҳамда хорижий давлатларда экспертизадан ўтказилган лойиҳаларнинг тегишли қисмлари тўғридан-тўғри тан олинади.


Rate Count

30

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends