Энди пахтани етиштирганга, биржада сотганга ва сотиб олганга ҳам субсидия берилади

Local

image

Энди Ўзбекистонда пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади, шунингдек, ўз ерида пахта етиштирган кластерлар эса гектарига 1,5 миллион сўмдан субсидия олади. Бу ҳақда бугун, 24 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда ташқи бозорда пахтага талаб пасайиб, экспортда логистика харажатлари ошиб бораётган шароитда фермерлар, кластерлар ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чоралари эълон қилинган.

Унга кўра, пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади. Ўз ерида пахта етиштирган кластерлар эса гектарига 1,5 миллион сўмдан субсидия олади.

Мутасаддиларга тайёр маҳсулот экспортчиларининг хорижий валютадаги кредитлари бўйича фоизларнинг 5 фоиздан, миллий валютадагисининг 14 фоиздан ошган қисмини уч йил давомида компенсация қилиш бўйича ҳисоб-китобларни киритиш топширилган.

Шунингдек, маркетплейслар орқали сотилган маҳсулот қийматининг 3 фоизини қайтариш масаласи бўйича таклифлар тайёрланиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент раислигида ўтаётган мазкур йиғилишда Андижонда келгусида қўшимча 20-30 минг иш ўрни яратилиши, вилоятда дала четларидаги ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида мана шундай ерларнинг 200 гектарида чорва боқиш учун шароит яратилиши ҳамда Улуғнордаги 1 минг 200 гектар майдонда Балиқчи тумани тажрибаси асосида балиқчилик кластери ташкил этилиши маълум қилинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends