Энди 10-синф ўқувчилари ҳам техникумга ўқишини кўчира олади

Local

image

Энди Ўзбекистонда 10-синф ўқувчилари ҳам техникумга ўқишини кўчира олади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 450-сон қарорида сўз боради. 

Унга мувофиқ касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, шунингдек, умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10-синф ўқувчиларини техникумларга кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона тартиби белгиланади.

Мазкур давлат хизматларидан фойдаланиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электрон шаклда топширилади. 10-синф ўқувчиларининг ўқишини техникумларга кўчириш тартиби алоҳида белгиланиб, ўқувчилар учун касбий таълим олиш имкониятлари янада кенгайтирилади.

Шунингдек, касбий таълим ташкилотларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича хулоса беришнинг ягона тартиби жорий этилади. Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда икки ой муддатда мазкур давлат хизматларини ЯИДХП орқали кўрсатиш имконияти йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида зарур бўлган маълумотларни тегишли давлат органларидан электрон шаклда олиш имконияти яратилади ва фуқаролар учун давлат хизматларидан фойдаланиш жараёни рақамлаштирилади, соддалаштирилади ҳамда ортиқча бюрократик жараёнлар камайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2026-2027 йиллар давомида 14 та “яшил” техникум фаолияти йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends