Дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячилари рейтинги тузилди
Sport
−
11:10 978 2 minutes
Нуфузли ESPN нашри дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячилари рейтингини тузди. Унда “Арсенал” ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Уильям Салиба жаҳоннинг энг яхши марказий ҳимоячиси деб топилди.
“Арсенал”нинг яна бир футболчиси Габриэл Магальяйнс 3-ўриндан жой олган бўлса, “Барселона” ҳимоячиси Пау Кубарси 4-поғонадан ўрин эгаллади.
Рейтингни тузишда футболчиларнинг 2025-2026 йилги мавсумдаги ўйинлари асосий мезон сифатида олинган. Шунингдек, жароҳат сабаб мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборган футболчилар ҳам аввалги мавсумлардаги юқори даражадаги ўйинлари инобатга олинган ҳолда рўйхатга киритилган.
2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги натижалар ҳам ҳисобга олинган, аммо бу рейтингда асосий омил бўлмаган. Мавсум давомидаги барқарор натижалар ва узоқ муддатли муваффақиятларга каттароқ аҳамият берилган.
ESPN талқинига кўра, дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячилари ўнталиги қуйидагича:
- Уильям Салиба – “Арсенал”, Франция терма жамоаси.
- Виллиан Пачо – ПСЖ, Эквадор терма жамоаси.
- Габриэл Магальяйнс – “Арсенал”, Бразилия терма жамоаси.
- Пау Кубарси – “Барселона”, Испания терма жамоаси.
- Жонатан Та – “Бавария”, Германия терма жамоаси.
- Маркиньос – ПСЖ, Бразилия терма жамоаси.
- Дайо Упамекано – “Бавария”, Франция терма жамоаси.
- Виржил ван Дейк – “Ливерпуль”, Нидерландия терма жамоаси.
- Алессандро Бастони – “Интер”, Италия терма жамоаси.
- Марк Геҳи – “Манчестер Сити”, Англия терма жамоаси.
Шу тариқа, Салиба рейтингда биринчи ўринни эгаллаган бўлса, “Арсенал”нинг бир марказий ҳимоячиси – Габриэл кучли ўнталикдан жой олди. “Бавария” ва ПСЖдан ҳам иккитадан футболчи кучли ўталикка киритилди.
Live
All