Долларнинг расмий курси тушиб, евро кўтарилди
Local
−
15 June 2023 14433 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 16 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,90 сўмга тушди ва 11 460,08 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 29,93 сўмга кўтарилди ҳамда 12 431,89 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 0,20 сўмга кўтарилди ва 136,66 сўмни ташкил этди.
Live
All