Доллар ва евро курси пасайди – МБ
Local
−
28 March 2022 30122 1 minute
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 29 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Доллар сўмга нисбатан бироз арзонлашди. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 12,57 сўмга пасайди. 29 мартдан бошлаб расмий курс 11 474,30 сўм этиб белгиланмоқда.
Евро ҳам арзонлашди. 1 евро 12 598,78 сўм (-42,52) этиб белгиланди.
Рубль курси эса 0,91 сўмга кўтарилиб, 117,53 сўмни ташкил қилади.
