Доллар курси пасайди
Local
−
17:58 517 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,08 сўмга тушди ва 11 974,02 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 12,26 сўмга кўтарилди, 13 432,46 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,21 сўмга пасайди ва 144,58 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 2,36 сўмга қимматлаб, 1795,10 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1 минг сўмга тушиб, 1 млн 805 минг 600 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 10 ноябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 7 млн 422 минг 650 сўмга пасайди ва 889 млн 440 минг 694 сўм этиб белгиланган.
Live
All