Доллар курси кўтарилди
Local
−
16:10 2654 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 29,28 сўмга ошди ва 11 989,46 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 54,07 сўмга кўтарилиб, 13 815,45 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,94 сўмга арзонлашди ва 149,48 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 3,97 сўмга қимматлаб, 1775,51 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 13 минг 400 сўмга ошди ва 1 млн 823 минг 900 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 3 август Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 6 млн 886 минг 448 сўмга тушди ва 751 млн 206 минг 762 сўм этиб белгиланган.
Live
All